Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:23

Диний мотивлар билан қамалиб чиққан Хайрулла Ҳамидов "Маданият ва Маърифат"га бош муҳаррир бўлди


Таниқли спорт шарҳловчиси ва журналист Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканалида бош муҳаррир лавозимида иш бошлади. Бу маълумотни kun.uz сайти унинг ўзига таяниб хабар қилди.

"Хайрулла Ҳамидов ушбу телеканалнинг «Маданий-бадиий дастурлар» муҳарририятига бош муҳаррир этиб тайинланган. Шунингдек, Хайрулла Ҳамидов МТРКнинг «Спорт» телеканалидаги шарҳловчилик фаолиятини ҳам давом эттиради ва футбол мухлислари қалбидан жой олган «Шедевр» муаллифлик кўрсатуви ҳам тўхтатилмайди", деб хабар қилди kun.uz.

Хайрулла Ҳамидов 2010 йилнинг 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳукми билан "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

2015 йил 11 февралда, амнистия актига мувофиқ, озодликка чиқарилган.

Хайрулла Ҳамидов 2017 йилнинг 19 августда телевидениега қайтгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG