Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:55

Ақтўбе қурбонларининг дафн маросимлари ўтказилди


23 январь куни Наманганда Ақтўбе қурбонларининг дафн маросими бўлиб ўтди.

ЎзА хабарига кўра, қурбонларнинг ҳоклари ортилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ)нинг самолёти бугун эрталаб соат 05:40да Наманганга етиб борган.

Марҳумлар ҳоклари вилоят соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги тез тиббий ёрдам машиналарида зудлик билан Тўрақўрғон ва Косонсойга етказилган.

Марҳумларнинг барчасига бир пайтнинг ўзида жаноза намози ўқилган. Маросимда туман ва вилоят расмийлари иштирок этган.

Ўзбекистон ФВВдан олинган маълумотга кўра, 23 январь куни 52 марҳумнинг шахсини ДНК таҳлили ёрдамида аниқлаш ишлари тўла якунланган:

"Наманганда маросимлар тугади. Тошкент билан Сурхондарёда дафнга тайёргарлик давом этмоқда. Соат 2 яримларда (14.30) барча марҳумлар дафн этилиб бўлади", деди Озодликка ФВВ расмийси 23 январь туш пайти.

Вазирлик марҳумларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Рўйхат сарлавҳасидан "эҳтимоли бор​" сўзлари олиб ташланди.

Озодлик радиоси ФВВнинг якуний рўйхатини бундан олдин эълон қилинган эҳтимолий рўйхатга қиёслаб, бу икки рўйхат орасида мутлақо фарқ йўқлигини аниқлади.

XS
SM
MD
LG