23 январь куни Қозоғистон масжидларида жума намозидан сўнг Ақтўбе қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилинди.
Аввалроқ Қозоғистон Бош муфтийси Серикбой Ораз Ўзбекистон мусулмонларига ҳамдардлик билдириб, масжидлар имомларидан фоижиа қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилишни сўраган эди.
Пайшанба куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев фожиа муносабати билан Ўзбекистон Президенти Мирзиёевга ҳамдардлик билдирганди.
Ўзбекистон ФВВдан олинган маълумотга кўра, 23 январь куни 52 марҳумнинг шахсини ДНК таҳлили ёрдамида аниқлаш ишлари тўла якунланиб, уларнинг барчаси дафн қилинган.