Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:12

 Мирзиёев 18 минг гектар ерга аччиқ қалампир эктираяпти


Жорий йилда Ўзбекистонда 18 минг гектар майдонга аччиқ қалампир экиш режалаштирилмоқда.

ЎзА ёзишича, аччиқ қалампирнинг ҳар бир гектаридан 21 миллион сўм даромад олиш мумкин.

Ўтган ой президент Шавкат Мирзиёев пахтадан кам ҳосил олинадиган жойларга Индонезиядан келтириладиган ва 60-80 кун ичида пишадиган аччиқ қалампир экиш ҳақида кўрсатма берганди.

Кейинги бир йил давомида Мирзиёев ташаббуси билан аҳолига арча, лимон, чилонжийда, ёнғоқ каби дарахтларни экиш ёки 100тадан товуқ боқиш мажбурияти юклатилди.

Шунингдек, 15 декабрь куни Қорақалпоғистонга сафар қилган Шавкат Мирзиёев бу минтақада пахта ўрнига қизилмия экишни ҳам тавсия қилди.

XS
SM
MD
LG