Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:42

Гриппдан кейинги ҳафтада юрак хуружи хавфи 6 баробарга ошади


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

24 январь куни эълон қилинган изланиш натижаларига кўра, гриппга чалинганларда инфекциядан кейинги ҳафтада юрак хуружи хавфи 6 марта юқори бўлади.

New England of Medicine тиббиёт журналида чоп этилган мақоланинг етакчи муаллифи Жефф Квонг: “Юрак хуружи – ёки миокард инфаркти – ёши катталарда айниқса ўткир кечади”, деди.

Изланиш муаллифлари 2009-2014 йиллар ўртасида Онтариода қайд этилган 20 мингга яқин грипп инфекциясини ўрганиб чиққан. Уларнинг 322 нафари гриппдан кейинги бир йил ичида юрак хуружига йўлиққан.

Юрак хуружи хавфи гриппга чалингандан кейинги ҳафтада энг юқори бўлгани кузатилган. Бу хавф ёши катталар, Б типидаги гриппга чалинганлар ҳамда илк маротаба юрак хуружига йўлиққан беморларда энг катта бўлган.

Бундан аввалги изланишлар ҳам грипп билан инфаркт ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатган эди.

Квонг юрак хуружига дучор бўлиши мумкин бўлган шахслар орасида гриппга қарши эмлашни тарғиб қилиш кераклигини айтиб, бундай одамларни грипп каби инфекциялардан сақланишга ҳаракат қилишга чорлади.

XS
SM
MD
LG