Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:22

«Тошкент-Бишкек», «Андижон-Ўш», «Фарғона-Ўш» йўналишларида автобус қатнови тикланади


Жорий ой бошида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланган эди.
Жорий ой бошида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент-Бишкек» («Ғишт кўприк» ўтказиш пункти орқали), «Андижон-Ўш» («Дўстлик» ўтказиш пункти орқали) ва «Фарғона-Ўш» («Ўзбекистон» ўтказиш пункти орқали) мунтазам автобус қатновларини тиклайди.

Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорт агентлиги матбуот хизматига таяниб, кун.уз сайтининг хабар қилишича, 22-25 январь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» автомобиль йўлагини шакллантириш ва ушбу давлатлар ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йиғилишлар ўтказилган.

Хитой томони билан Ўзбекистон автотранспорт воситалари томонидан Хитой Халқ Республикаси ҳудудига юкларни тўсиқларсиз олиб ўтиш тўғрисида келишувга эришилган. Шунингдек, делегациялар икки давлат ўртасида халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатнома бланкаларини алмашиш ҳақида келишиб олишган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида автобус қатновлари қачондан бошланиши тўғрисида маълумот берилмади.

XS
SM
MD
LG