Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:36

Миллий хавфсизлик хизмати ислоҳ қилинади


Миллий хавфсизлик хизматининг таркибий тузилиши қайта кўриб чиқилади. Махсус хизмат доирасига кирмайдиган вазифалар билан шуғулланадиган, бошқа давлат тузилмалари фаолиятини такрорлайдиган бўлинмалар тугатилади, айни вақтда миллий хавфсизликнинг устувор йўналишларини таъминлайдиган бўлинмаларни мустаҳкамланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида айтгани ҳақда Президент матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар қилди.

Йиғилиш соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга бағишланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Айтилишича, жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинади.

Қонунда МХХнинг асосий функция ва вазифалари белгилаб берилади ва, энг муҳими, унинг қабул қилиниши билан мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органларининг ваколат доиралари аниқлаштириб олинади.

XS
SM
MD
LG