Наманган маҳаллаларида армияда хизмат қилиб қайтган йигитлардан ташкил топган "Жасорат" клублари иш бошлади.
"Дарё" нашрига кўра, ҳозирга қадар вилоят бўйича жами 300га яқин ёшлар "Жасорат" клубларига аъзо бўлган. Клублар сонини 770га етказиш режаланган.
Ушбу клубларга муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар кўнгилли тарзда қабул қилиниши айтилаяпти.
Шу пайтгача клуб аъзолари 40 дан зиёд профилактик тадбирда фаол иштирок этган.
Бу тадбирларнинг қандай мазмунда ва кўринишда бўлгани ҳақида ҳозирча Озодликда бирор маълумот йўқ. Шунингдек, ушбу клуб фаолияти асосан нимадан иборатлиги ҳам маълум эмас.