Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:07

Наманганда 36 одам кала-почадан заҳарланди


Аксар бозорлардаги овқатланиш шохобчаларида санитария қоидаларига амал қилинмаслиги айтилади.
Аксар бозорлардаги овқатланиш шохобчаларида санитария қоидаларига амал қилинмаслиги айтилади.

Наманган вилояти Косонсой туманида овқатдан заҳарланган 36 киши касалхонага ётқизилди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 36 кишининг барчаси 4 февраль куни Косонсой туман марказий деҳқон бозорида кала-поча гўшти ва хасип таомини харид қилгани аниқланган.

36 киши ўткир гастроэнтерит, токсикоинфекция ташхисида гумон қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олиб, Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминлангани ҳақида хабар қилди.

Воқеадан сўнг Косонсой бозорида санитария-эпидемиология хизмати, Ички ишлар ва Солиқ органлари мутахассислари билан профилактик тадбирлари олиб борилган.

Сўнгги хабарларга кўра, заҳарланган беморларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

XS
SM
MD
LG