Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:41

Ўзбекистон МХХсига алоқадорликда гумонланган мухолифатчи очликни давом эттирмоқда


"Ўзбекистон махсус хизматлари билан алоқада бўлган"и иддао қилинган Эрнест Карибеков.
"Ўзбекистон махсус хизматлари билан алоқада бўлган"и иддао қилинган Эрнест Карибеков.

Бишкекдаги 47-қамоқхонада сақланаётган мухолифат лидерлари Бектур Асанов 7 кундан бери, Кубаничбек Кадиров 6 кундан бери ва "Ўзбекистон махсус хизматлари билан алоқада бўлган"и иддао қилинган Эрнест Карибеков 5 кундан бери очликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон МХХсига алоқадорликда гумонланган мухолифатчи очликни давом эттирмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк

5 февраль куни мухолифатчиларнинг 20га яқин тарафдорлари очлик эълон қилган маҳбусларнинг аҳволи ҳақида маълумот беришни талаб қилиб пикетга чиқди. Уларга кўра, мухолифтчиларнинг ҳуқуқлари қамоқхонада қўпол тарзда бузилмоқда.

-Адвокатнинг билдиришича, 4 февралга ўтар кечаси Бектур Асанов ҳушидан кетган ва унинг аҳволи ҳозир ҳам оғирлигича қолмоқда. 47-қамоқхонанинг бош шифокори эса Кубаничбек Кадировнинг қон босими кўтарилиб кетгани ва у инфаркт арафасида эканини айтди, -деди Бишкекдаги сиёсий маҳбуслар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамоат ташкилоти раиси Сапар Аргинбаев.

Бироқ Жазони ўташ бош бошқармаси расмийси Александр Никсдорф пикетчилар билан учрашиб, очлик эълон қилган мухолифатчиларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилаётганини ҳамда уларнинг аҳволи қониқарли даражада эканини маълум қилди.

-Бу уч маҳбуснинг аҳволи қониқарли даражада. Улар бошлари айланаётганидан шикоят қилишган. Шифокорларимиз уларни муайян даражада даволаяпти. Шунинг учун уларнинг аҳволи яхши, -деди Александр Никсдорф.

Ўзларига нисбатан жиноят иши соҳталаштирилганини айтиб келаётган қирғиз мухолифатининг таниқли намоёндалари бўлган Бектур Асанов, Кубаничбек Кадиров ва Эрнест Карибеков Миллий хавфсизлик хизматининг раиси Адил Сегизбаев истеъфосини талаб қилиб 30 январда очлик эълон қилишларини билдирган эдилар.

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди 2017 йилнинг 17 апрелида Эрнест Карибековни 20 йилга, Кубаничбек Кадиров ва Бектур Асановни 12 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Айни пайтда уларнинг аппеляция аризаси Бишкек шаҳар судида кўриб чиқилмоқда. Бироқ уларга нисбатан суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда.

2016 йилнинг 27 мартида Қирғизистон Биринчи жамоатчилик миллий телеканалиХалқ қурултойи” ҳаракати етакчиси Эрнест Карибеков Ўзбекистон давлат махфий хизматлари билан ҳамкорлик қилганини исботловчи аудиоматериаллар Миллий хавфсизлик хизмати томонидан эълон қилингани тўғрисидаги лавҳани намойиш этган эди.

16 дақиқали лавҳада Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳибсхонасида сақланаётган мухолифатчи Эрнест Карибеков Ўзбекистон МХХ га алоқаси бўлган Фарход Парпиев билан учрашиб тургани, Эрнест Карибековнинг сўнгги пайтларда Тошкентга тез-тез сафар қилиши Қирғизистон махсус хизматларида шубҳа уйғотгани ва Фарход Парпиев жиноят оламида Салимбойвочча номи билан танилган Салимбой Абдувалиевнинг ишонган одамларидан бири экани иддао қилинган эди.

2017 йилда Қирғизистон мухолифатининг қатор таниқли лидерлари турли айбловлар билан қамоққа олинди.

Улар орасида ўша пайтда президент бўлган Алмазбек Атамбаевни коррупцияда айблаганидан сўнг коррупцияда айбланиб қамоққа олинган энг нуфузли сиёсатчилардан бири ҳисобланган Ўмурбек Текебаев ва мухолифатчи Дуйшенкул Чўтўнов ҳам бор.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Қирғизистон Олий суди бу икки сиёсатчини 8 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

XS
SM
MD
LG