Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:18

Курсдошини пичоқлаган юридик коллеж ўқувчиси устидан ҳукм ўқилди


Тошкентнинг Учтепа туман суди Саидкамрон Саидвоҳидовнинг устидан ҳукм чиқарди. У Тошкент юридик коллежида 2017 йил октябрида юз берган пичоқбозлик юзасидан асосий айбланувчига айланган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалига таяниб, Kun.uz хабар қилди.

Туман суди ҳукми билан курсдошининг умрига зомин бўлган С.Саидвоҳидов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўтган йилнинг октябрь ойи бошларида Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй бергани, бир ўқувчи бошқасини пичоқлаганини хабар қилган эдик.

Декабрь охирида эса. Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова айни вақтда қамоқда сақланаётгани, унга нисбатан давлат бюджети маблағларини йирик миқдорда талон-торож қилиш, юридик коллежга ноқонуний йўл билан ўқишга кирган талабаларга дипломлар бериш каби айбловлар илгари сурилаётгани маълум бўлганди.

XS
SM
MD
LG