Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:08

OzodDayjest: Маддоҳлик ва ёлғон ўзбек жамияти тараққиётига тушов бўлаётган иллатлар деб қораланди


Депутат: Наманганда гўдаклар ўлими кўпайиб бормоқда

Наманган вилоятида гўдаклар ўлими кўрсаткичи ошиб бормоқда (“Жамият”, 16 февраль).

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Саттор Раҳматовга кўра, 2017 йилнинг 9 ойида вилоятда 649 нафар гўдак нобуд бўлган. Бу эса мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткич. Қонунчилик палатаси вилоятдаги вазиятни ўрганиб, тиббий хизматлар қониқарсиз деган хулосага келган.

Масалан, Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими эски бинода жойлашган. Хоналар қишда совуқ, ёзда иссиқ. Тиббиёт бирлашмасининг патологоанатомик хизмати учун биттагина хона ажратилган бўлиб, у ҳам авария ва антисанитария ҳолатида.

Шу каби камчиликлар Поп, Чуст, Уйчи тумани ва Наманган шаҳрида ҳам аниқланган. Бирламчи тиббиёт муассасаларида тиббий кўрик номига ўтказилган, қайд этилган касалликлар даволанмаган.

Тиббиёт мутахассисларининг билими ва малакаси ҳам пастлиги аниқланган. Депутат С.Раҳматовнинг огоҳлантиришича, вилоят тиббий тизимидаги камчиликлар зудлик билан бартараф этилмаса, гўдаклар ўлими кўрсаткичи ўсишда давом этади.

“Ўзбек жамияти мунофиқлик ва маддоҳликдан воз кечиши керак”

Ўзбекистонда барқарорликни сақлаб қолиш учун жамият энг аввало ёлғондан воз кечиши керак (“Ҳуррият”, 21 февраль).

“Ўқитувчи, шифокор, нафақачи (нафақахўр эмас!), зиёлиларнинг жамият ижтимоий ҳаётида мавқеи ва ижтимоий аҳволи паст бўлса, буюк келажак ҳақидаги ўйлар ёлғондир! То давлат раҳбари айтмагунча ёки тепадан топшириқ бўлмагунча нима иш қилиши кераклилигини билмай ўтирадиган амалдорларнинг фидойилиги ёлғон! Пора орқали мансабга ўтираётганларнинг давлатга хизмат қилиш даъвоси ёлғон! Пора олаётганларнинг ўзларини ҳожатбарор деб билишлари ёлғон!” деб ёзади муаллиф.

Мақолада ёзилишича, бугун Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, ислоҳотлар, муаммолар тўғрисида конструктив мулоқот ўрнини йиғилиш ва мажлислар, телекўрсатувларда аравани қуруқ олиб қочишу Фейсбук саҳифаларида давлат раҳбарини, ҳукуматни кўкка кўтариш тенденцияси эгаллаб олди.

Газетага кўра, ўзбек жамияти ана шу иллат – маддоҳликдан ҳам воз кечиши керак. Негаки, одатда, мақтов ва алдов давлат раҳбарининг кўзини кўр қилади ва ҳақиқий аҳволдан узоқлаштиради.

Режиссёр Рашид Маликов: Кино раҳбарияти “саллани олиб кел” деса, каллани ҳам қўшиб олиб келмоқчи

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бирданига 20 та тарихий фильмни суратга олишга киришгани тўғри эмас, деб ҳисоблайди режиссёр ва сценарийнавис Рашид Маликов (“Даракчи”, 22 февраль).

“Ўзбеккино”га аслида раҳбариятидан шундай топшириқ келган. Лекин бизнинг ижодкорларнинг энг катта камчилиги бу “салласини олиб кел”, деса “калласи билан бирга олиб келиши”дир. 20 та тарихий фильмнинг ҳаммасини бир вақтда суратга олиш жуда нотўғри иш. Биринчидан, “Ўзбекфильм”нинг тарихий картиналар суратга олиш учун имконияти йўқ. Иккинчидан, либосларини бир кўздан кечиринг, мос келадиганини тополмайсиз. Ахир, фақат бошга салла ўраб, соқол қўйиш билан иш битмайди-ку!” дейди Р.Маликов.

Режиссёрга кўра, 20 та фильмга ажратиладиган маблағни битта фильмга сарфлаб, савияли киноасар яратган маъқул.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбеккино” миллий агентлиги Имом Бухорий, Имом Термизий, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур сингари ўнлаб тарихий шахслар ҳақида бадиий, ҳужжатлар фильмлар суратга олиниши ҳақида маълум қилган.

XS
SM
MD
LG