Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:07

Наманганда 5 тонна сумалак пиширишмоқчи


Бу тадбир “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар биринчи фестивали доирасидаНаврўз байрами кунлари ўтказилади.

Подробно.уз сайтининг хабар қилишича, битта қозонда пишириладиган 5 тонна сумалак учун 2 тонна буғдой ивитилади.

Буғдойдан ташқари, 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 кг зоғора уни, 50 кг новвот ишлатилади. Сумалакни тайёрлаш учун 25 нафар аёл – сумалак усталари жалб этилади.

Тайёрланган сумалак барча ташриф буюрган меҳмонларга тортиқ қилиш билан бирга, қариялар ва меҳрибонлик уйларига, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга тарқатилади.

2017 йил 8 сентябрь куни Тошкентда "Ўзбегим" фестивали доирасида 7360 кило палов тайёрланган ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.

XS
SM
MD
LG