Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:30

АҚШ элчихонаси Холдоров ва Рўзимуродовларнинг озод этилишини олқишлади


Ўзбекистонда 2007 йилда қамалган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Холдоров ва 1999 йилда қамалган журналист Юсуф Рўзимуродовларнинг озод этилишини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси олқишлади.

“АҚШ элчихонаси яқинда Ўзбекистоннинг давлат сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар сабабли озодликка чиқарилган узоқ муддатли виждон маҳкумлари Муҳаммад Бекжонов, Исроилжон Холдоров ва Юсуф Рўзимуродовни мамнуният билан кутиб олди.

Биз озодликка чиққан маҳбусларга адолат, соғлиқни қайта тиклаш ва янги кучлар тилаймиз. Биз Ўзбекистон ҳукуматини яна бошқа маҳбусларни озодликка чиқаришга ва озод бўлганларни уларни тўлақонли озод инсон эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари топширилишига чақирамиз.

Биз умид қиламизки, сиёсий маҳбусларни ҳибсга олиш амалиёти Ўзбекистон ўтмишида қолади ва ислоҳотлар изчил давом эттирилади”, - дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Исроил Холдоров 2007 йилнинг 19 февраль куни Андижон вилоят жиноят ишлари бўйича суди томонидан 6 йилга маҳрум этилган.

Юсуф Рўзимуродов эса 1999 йилда Тошкент вилояти жиноий ишлар бўйича суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳар икки махбус ўтаётган ҳафтада озодликка чиқди.

XS
SM
MD
LG