Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:43

Тошкентда психотроп дорилар контрабандачилари қўлга олинди


Uzbekistan - psychotropic tablet in Tashkent
Uzbekistan - psychotropic tablet in Tashkent

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валюта жиноятларига ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда тақиқланган медикаментоз препаратлари савдосига ихтисослашгани тахмин қилинаётган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, деб хабар қилди Gazeta.uz сайти Ўзбекистон ТВ сига таяниб.

Озодлик Тошкент аптекаларидан ва кўчадан бемалол сотиб олиш мумкин бўлган "Лирика" ёки "Трамадол" дорисини ичиб "кайф қилишга ўрганиб қолган"лар тўғрисида 2017 йилнинг сентябрида ёзган эди.

19 мингта трамадол таблеткасини (кучли қарамликни келтириб чиқарувчи психотроп опиоид анальгетик -таҳр.) сотишга уриниш вақтида икки нафар Қозоғистон фуқароси ва Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Қўлга олинганлардан бирининг маълум қилишича, препаратлар Ўзбекистон ҳудудига доимий маҳсулот етказиб берувчи шахс — Қозоғистон фуқароси томонидан контрабанда йўли билан олиб кирилган. Ўзбекистон фуқароси препаратларни улгуржи сотиб олиб, чакана сотиш ва шахсан истеъмол қилишни мақсад қилган.

Айни пайтда ушбу иш бўйича терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Республика Наркология маркази маълумотларига кўра, 2015 йилда 104 нафар, 2016 йилда эса 130 нафардан ортиқ аввал героинга қарамликдан азият чекиб сўнгра трамадол истеъмолига ўтган бемор даволаниб чиқди.

XS
SM
MD
LG