Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:55

Россия Британия талабини бажармади


Британия Бош вазири Тереза Мэй
Британия Бош вазири Тереза Мэй

Британия Бош вазири Тереза Мэй 14 март куни Россияга қарши жазо чораларини эълон қилиши кутилмоқда.

Расмий Лондон Кремлни Британия ҳудудида Россия разведкасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Совуқ уруш даврида ишлаб чиқилган нервни фалаж қилувчи газ билан заҳарланишини кеча тунги соат 12:00 гача изоҳлашни талаб қилган эди. Хусусан, Мэй Москвадан Совет Иттифоқида ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқарилган нервни фалаж қилувчи газ Британияга қандай келиб қолганини тушунтириб беришни талаб қилган.

Аввалроқ бош вазир Мэй Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ортида Россия тургани «эҳтимоли жуда катта» эканини билдирган эди. Бу масалада АҚШ, Европа Иттифоқи ҳамда НАТО Мэйни қўлламоқда.

Мэй ушбу ҳужумга жавоб ўлароқ Россияга қарши бир неча дипломатик ва иқтисодий чора кўрилиши мумкинлигини билдирган. Бугун бош вазир миллий хавфсизлик кенгаши билан учрашиши кутилмоқда.

Бу орада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Скрипаль ва унинг қизига қарши суиқасд ортида Россия турганини инкор қилди.

XS
SM
MD
LG