Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:19

АҚШ Федерал тергов бюроси рус ҳакерларининг ҳужум қилиш эҳтимолидан огоҳлантирди


АҚШ ҳукумати рус ҳакерлари мамлакатдаги электр, сув ҳамда бошқа муҳим инфратузилма тармоқларига ҳужум қилиш эҳтимоли тўғрисида огоҳлантирди.

15 март куни эълон қилинган билдирувда Россия ҳукумати бошқарувидаги ҳакерлар АҚШда фуқаролар кундалик тартибда фойдаланадиган бир неча секторга ҳужум қилиш эҳтимоли ҳақида айтилади.

Билдирувда ёзилишича, 2016 йилнинг мартида ёки ундан ҳам аввал бошланган ҳакерлик ҳужумлар энергетика, ядро, сув, авиация ҳамда ишлаб чиқариш саноатларини мўлжалга олиб келмоқда.

АҚШ Молия департаменти рус ҳакерларининг ҳужумлари Россияга қарши янги санкция жорий қилинишига туртки бўлган сабаблардан бири эканлигини билдирди.

Билдирувда, шунингдек, Федерал қидирув бюроси ҳамда Миллий киберхавфсизлик ва коммуникация интеграцияси маркази мазкур ҳужумлар «ташкилотлар тармоқлари ишини бузишни» ўз олдига мақсад қилиб қўйгани айтилади.

АҚШ резведка хизматлари расмийлари муҳим инфратузилма тармоқларига қилинган киберҳужумлар ўз мақсадига эришса, турли хизматлар фаолияти бузилиб, мамлакат иқтисоди катта зиён кўриши мумкинлигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG