Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:13

Президент ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга қаратилган қарор қабул қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 март куни «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА сайти эълон қилган қарор матнига таяниб, xabar.uz сайти хабар қилди.

Қарога биноан 2018 йил 1 майдан бошлаб хусусий тиббиёт ташкилотларига руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича аҳолига айрим хизматлар кўрсатишга рухсат этилади.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб диспансер кузатуви остидаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг психиатрия муассасаларида қанча муддат бўлганликлари, берилган дори воситалари, кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва тақдим қилинган имтиёзлардан иборат бўлган, шунингдек, бу соҳадаги ишларнинг ҳолати тўғрисида тезкор ахборот олиш имконини берувчи ушбу шахсларнинг ягона электрон реестри юритилиши амалиётга жорий этилади.

Шунингдек, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ички ишлар органлари ўз жонига қасд қилинган ҳар бир ҳолат тўғрисида психиатрия хизмати муассасаларига зудлик билан хабар бериши белгилаб қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майга қадар бўлган муддатда психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартибини ишлаб чиқади.

XS
SM
MD
LG