Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:06

LIVE BLOG: 20 автобус мелиса, “учар дарвешлар”, текин сумалак, Наврўзга қасида бағишлаган имом (ВИДЕО)


Жорий йилда Наврўз байрамининг асосий тадбирлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Вилоятларда халқ сайллари ўтаяпти. Ушбу жараённи Озодликнинг жонли блоги орқали биргаликда кузатамиз.

Байрамга оид фото-видео тасвирлар ва хабарларингизни Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755 орқали йўллашингиз мумкин.

*******************************************************************

Андижонлик имом Наврўзга қасида бағишлади

Андижон вилоятидаги Бўз тумани масжиди имоми Абдулаҳад қори Наврўзга бағишлаб қасида ёзди:

Муборакбод айлармиз, яйраб келмоқда Наврўз,

Бўлиб булбулигўё, сайраб келмоқда Наврўз.

Ифор сочиб ҳар томон, барқ уриб, боғу бўстон,

Сумалак қозон-қозон, қайнаб келмоқда Наврўз.

Абдулаҳад қорининг қасидасини қуйидаги аудиода тўлиқ тинглайсиз:

Абдулаҳад қори Наврўзга қасида бағишлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00
Бевосита линк

Наврўз кучайтирилган назорат остида ўтмоқда

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, Наврўз байрамининг асосий тадбирлари ўтаётган “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Мобил мухбиримизнинг хабар қилишича, камида йигирмата автобусда милиция ходимлари байрам бўлаётган жойни қўриқлаш учун келтирилган.

Наврўз: қўриқчи милиция ходимлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:11 0:00

Наврўздаги "Дарвешлар"

Наврўз байрамининг асосий тадбирлари ўтаётган Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида икки нафар "Дарвеш" ҳам иштирок этаяпти.

Президент Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи пайти илк бор "ҳавода муаллақ турадиган дарвешлар" намойиш этилганди.

Текин сумалак

Тошкентдан олинган хабарга кўра, “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида одамларга текин сумалак тарқатилмоқда.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Самарқандда Наврўз

Ўзбекистонда бу йил ҳам Наврўз халқ сайли тарзида нишонланмоқда. Самарқандда ўтган халқ сайлида Наврўзни нишонлашга оддий халқ вакиллари йиғилди.

Сайлда Наврўз таомлари ва ширинликлари савдоси уюштирилди. Миллий куй-қўшиқлар янгради, рақслар қизиди. Миллий урф-одатга оид саҳналар намойиш қилинди. Спорт мусобақалари ўтказилди. Дорбозлар томошалари халққа тақдим қилинди.

Турист режасини бажариш найранглари

Президент фармонига кўра, Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар 5 кун, 6 кун ишловчилар эса 3 кун дам олади.

Дам олиш кунларининг кўпайтирилиши ички туризмни ривожлантириш мақсади ўлароқ изоҳланди.

Қашқадарёлик йигит Наврўз байрами кунлари “турист режаси”ни бажариш учун маҳаллий раҳбарлар турли найранглар ўйлаб топаётгани ҳақида хабар қилди:

“Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши туман хокимликларига 250 нафардан одам Шаҳрисабзга олиб келиш буюрилган, гуёки турист сифатида...”, дея хабар йўллади қашқадарёлик йигит.

Тошкентдаги туристлар
Тошкентдаги туристлар

Тошкентдаги халқ сайллари

Тошкентда Наврўз байрамининг марказлашган тантаналаридан ташқари байрам халқ сайллари кўринишида парк ва истироҳат боғларида ҳам нишонланмоқда.

Тошкентдаги халқ сайллари
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

Мобил мухбирларимиз ёзишича, Тошкент вақти билан соат 17 дан ошганига қарамай шаҳарнинг Миробод туманидаги “Фурқат” боғида одамлар гавжум.

Бу ерда кўргазмали чиқишлар, ҳунармандларнинг маҳсулотлари, мактаб, мактабгача таълим ва олий ўқув юртлари муассасалари томонидан ташкил қилинган бурчакларини томоша қилиш мумкин.

Одамлар қатъий белгиланмаган, сценарийсиз кўринишда Наврўз тантаналарини байрам қилишмоқда. Шунингдек, тошкентликлар кўп қаватли уйлар олдида Наврўз байрамини ерга хонтахта, стол-стул қўйиб нишонлашмоқда.

Мазкур байрамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг милициядан ташқари янги структураси “Миллий гвардия” аскарлари илк марта жамоат тартибини сақлаш билан шуғулланди.

Тошкентдаги халқ сайллари
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

"Бухоро ҳокими Наврўзни диктаторлик байрамига айлантирди"

Бухоролик тадбиркор Наврўз байрами муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан тадбиркорлар, ишчи-хизматчиларга бўлаётган босим борасида қуйидаларни ёзди:

"Бухоро вилоят ҳокими корхона, ташкилот ва муассасаларни 18 мартдан бошлаб "Боқий Бухоро"да Наврӯз байрамини ўтказишга жалб қилдирган эди. 18, 19 ва 20 март кунлари, 3 кун овора бўлиб кӯргазмали чиқишларни ташкил этишди. Корхоналар соат 18.00ларгача барча кӯргазма қилган материалларини йиғиштири чиқди.

Аммо, 20 март кечқурун 21 март куни яна соат 14.00гача давом эттирасан деб зӯрлаяпти. 21 март Наврӯз байрами бу оилавий байрам бӯлса, оила аъзолари, қариндошлар, қарияларни, касалларни сӯраб борадиган кун бӯлса, шундай қилиш мумкинми? Бизларда мучал тадбирлари белгиланган бир вақтда, президент хабари борми шунақа издевателский ҳаракатлардан.

Мени кечирасизу, вилоят ҳокими президент олдида очко оламан деб, Наврўз байрамини диктаторлик байрамига айлантириши мумкинми? 5 кун байрам деб, дам олиш кунида дам олиш ӯрнига эшакдек очиқ майдонда қуруқ макетларни тайёрлаб, одамларга сотиш ӯрнига кӯрсатишдан нима фойда?

Наврӯз байрамида авваллари халқ сайллари ташкил этилиб, сайлларда ҳалво, қандалот ва кондитер пишириқлари сотувга чиқариларди. Бугунги кунга келиб Наврӯз байрамини қуп-қуруқ кӯргазмалар билан жиҳозлаб халқга курсатишдан нима фойда", дея ёзди бухоролик муштарий исм-шарифи очиқланмаслик шарти билан. (Муштарийнинг ёзганлари таҳрирсиз эълон қилинди. таҳр.)

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Андижондаги Наврўзда кулгили ҳолат бўлди

Андижонда ўтган тадбирларда иштирок этган манба қуйидаги хабарни йўллади:

"Бугун Андижондаги Боғишамол боғида Наврўз байрами бўлиб ўтди.Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюрди. Барчани Наврўз байрами билан табриклаб, миллий таомимиз сумалакни очиб берди. Байрамда жуда хам кулгили ҳолат бўлди! Наврўз байрамида, вилоят хокими ўтирган бинонинг тепа қисмида бир нечта раққоса туриб, пастдаги саҳнадаги раққоса қизларга ўргатиб турди. Жуда кулгили бўлди".

Наврўзни байрам қилишни Тошкентда бошлаган Мирзиёев Самарқандга етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз байрамига етиб борди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uz нашрига кўра, шаҳардаги асосий байрам Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида ўтказилмоқда.

Давлат раҳбари байрам тадбирларида вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, ишлаб чиқариш фаоллари, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади. Самимий суҳбат чоғида мамлакатимиздаги ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

21 март куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Президенти расмий сайтига кўра, қўшни давлат раҳбарини президент Мирзиёев кутиб олди.

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан Самарқанд шаҳрида. 2018 йил, 21 март. Сурат Ўзбекистон Президенти расмий сайтидан олинди.
Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан Самарқанд шаҳрида. 2018 йил, 21 март. Сурат Ўзбекистон Президенти расмий сайтидан олинди.

Мирзиёев Наврўз билан табриклади

“Жонажон ватанимизда кўп миллатли халқимиз миллатидан, тилидан, динидан қатъи назар бир оила бўлиб яшамоқда. Илойим кўз тегмасин, илойим халқимизнинг ҳамма ниятлари амалга ошсин, халқимизнинг энг катта мақсади - юртимизда тинчлик бўлсин, юртимизга кўз тегмасин. Яна бир марта сизларни Наврўзи олам билан табриклайман. Саломат бўлинглар!”- деди президент Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Наврўз табригида.

21 март куни Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган байрам сайлидаги иштироки давомида Мирзиёевнинг табрик билан қилган чиқишини давлат ТВси намойиш қилди.

«Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтаётган тадбирда президентга бош вазир Абдулла Арипов ҳамда ҳукумат аъзолари ҳамроҳлик қилмоқда. Кўргазмалар мажмуасида ҳар бир вилоят ўз стендини намойиш этмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун хорижлик меҳмонлар, республика фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар таклиф этилган.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Наврўзнинг асосий тадбирлари “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтмоқда

“Ўзэкспомарказ” даги тадбирларда президентШавкат Мирзиёев, бош вазир Абдулла Орипов ва ҳукумат аъзолари иштирок этаётир. Бу ерга фаоллар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар ҳам таклиф этилган.

“Кўргазмалар мажмуасида ҳар бир вилоят учун алоҳида жой ажратилган. Президент Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди, тадбирга келган оқсоллар билан мулоқот қилди”, дейилади бу борада тарқатилган хабарда.

Ўтган йили байрам тантаналари Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида халқ сайли сифатида ўтказилган эди.

Наврўз сайллари соат 10дан 18гача давом этади

Ўзбекистонда иккинчи марта Наврўз байрами халқ сайли сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида 21 март куни соат 10:00дан 18:00га қадар байрам тадбирлари бўлиб ўтади.

Биринчи марта Наврўз Ўзбекистонда 2017 йилда халқ сайли сифатида нишонлана бошланди. Бунга қадар пойтахтда президент ва фақат таклиф қилинган одамлар иштирокидагина тантанали концерт ўтказиб келинар эди.

Жорий йилда президент Шавкат Мирзиëев қарорига мувофиқ¸ ўзбекистонликлар 18 мартдан 22 мартгача байрам таътилида бўладилар.

Президент беш кунлик таътилни ички туризмни ривожлантириш мақсадида берганини таъкидлагани ортидан¸ Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига кўра¸ мамлакат бўйлаб Бухоро¸ Самарқанд¸ Хива ва Шаҳрисабз каби қадимий шаҳарларга саëҳатлар ташкил этилган.

Наврўз байрами арафасида 21 километрлик марафон ўтказилди

Пойтахт Тошкентда 20 март куни Ёшлар иттифоқи ва Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Наврўз – 2018 марафони”да юзлаб ёшлар иштирок этди.

ЎзАнинг хабар беришича, бундай марафонлар нафақат Тошкентда, балки барча вилоятлар марказларида ҳам бўлиб ўтган. Унда олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, фахрийлар, уюшмаган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

“Марафонда уч хил: 2018 метр, 3 ва 21 километрлик масофаларда баҳслар ўтказилди. Пойтахтимизнинг Нукус кўчасидан “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчаларда ўтказилган мусобақаларда марра чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган иштирокчиларни ташкилотчилар велосипедлар, диплом ва медаллар билан тақдирлади. Қолган барча қатнашчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, марафон қатнашчилари учун концерт ташкил етилиб, унда ёшларнинг севимли санъаткорлари куй-қўшиқлари билан иштирок этди.

Бош вазир Арипов Наврўзга тайёргарлик билан танишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:05 0:00

XS
SM
MD
LG