Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:06

Хитой Америка товарларига қўшимча бож киритиши мумкин


АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпинь. (Архивдан)
АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпинь. (Архивдан)

Пекин АҚШнинг Хитойдан келаётган товарларга баъзи чекловлар киритиш ҳақидаги қарори туфайли “Хитой манфаатларига етказилган зарар”ни минималлаштириш учун баъзи Америка товарларига жавоб божини киритиш мумкин.

Ҳозирча эса, Хитой ҳукумати Вашингтонни савдо бўйича низони музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирмоқда.

ХХР савдо вазирлиги жума куни хабар қилишича, мамлакат раҳбарияти Америкадан келтириладиган чўчқа гўштига 25 % ли бож, шунингдек, АҚШдан келтириладиган мевалар, вино ва пўлат қувурларга 15%ли бож киритишни режалаштирмоқда. Йиғинди суммада бу Хитой бюджетига 3 миллиард доллар атрофида маблағ олиб келиши керак, деб хабар бермоқда "Немис тўлқини ".

Пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига баъзи бож ва чекловлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Божларга тааллуқли бўлган товарлар рўйхатини икки ҳафта ичида тайёрлашади. Президент Қўшма Штатларга Хитой инвестицияларини чеклаш тўғрисида чоралар ишлаб чиқишга ҳам топшириқ берди. Американинг янги божларидан Хитойга етадиган зарар 50 миллион доллар атрофидаги суммани ташкил қилади, деб баён қилишди Оқ уйдагилар.

9 март куни Трамп пўлат ва алюминийга импорт божларини тасдиқлади. Бунга жавобан Европа Иттифоқи жавоб чоралари кўришга ваъда берди, лекин АҚШ Брюссель ва бир қатор давлатларни янги божларнинг таъсири остидан вақтинча чиқариб қўйди.

XS
SM
MD
LG