Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:04

Кемероводаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони камида 53 кишига етди (ВИДЕО)


Кемероводаги “Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин.
Кемероводаги “Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин.

Россиянинг Кемерово шаҳридаги “Зимняя вишня" савдо марказида 25 март куни юз берган ёнғинда камида 53 одам ҳалок бўлди.

Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 37 киши экани, яна 64 одам бедарак йўқолгани хабар қилинган эди.

Расмийлар ҳалок бўлганларнинг камида 9 нафари балоғатга етмаган бола эканини билдирди. Йўқолганларнинг 41 нафари болалар экани айтилмоқда.

Кемерово бош шифокори Андрей Иванов жароҳатланганлар ҳақида гапирар экан:

-Ўн нафар катта ёшдаги одам ва 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган 7 нафар бола касалхонага олиб келинди. Болаларнинг барчаси тутундан заҳарланган. Катталар орасида икки нафарининг аҳволи ўта оғир,-деб айтди.

Айни пайтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Шунинг учун ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар ва бедарак йўқолганлар тўғрисидаги маълумотлар яна ўзгариши мумкин.

Ҳозирча ёнғин сабаби номаълум бўлиб қолмоқда. Россия бош вазири Дмитрий Медведев тегишли давлат органларига жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва терговни самарали ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Россия Тергов қўмитаси ёнғин "Зимняя вишня" савдо марказининг 4-қаватида жойлашган кинотеатр йўлагидан бошланганини тахмин қилмоқда.

Ёнғин оқибатида марказнинг 1500 квадрат метрдан кўпроқ ҳудуди ёниб кул бўлган. Совет Иттифоқи даврида қурилган бинода 2013 йилда очилган савдо марказининг умумий майдоин 23 минг квадрат метрни ташкил қилган.

Савдо маркази эгаси ва хизматчилари сўроқ қилинмоқда. Тергов қўмитаси ёнғин бўйича Жиноят кодексининг учта моддаси асосида жиноят иши очди.

Президент Путин ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

Сўнгги хабарларда Кемеровода яқин соатларда мотам куни эълон қилиниши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG