Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:16

Британия мудофаа вазири Скрипаль иши бўйича кўп давлат Лондонни қўллаётганини билдирди


Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон
Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон

Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон собиқ рус жосусининг Британияда заҳарланиши ортидан Лондон кўраётган чораларни кўп давлатлар қўллаётганини билдирди.

Россия Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг 33 ёшдаги қизи 4 март куни Солсбери шаҳрида беҳуш ҳолатда топилган эди.

Британия Владимир Путин ҳукуматини Совет Иттифоқида ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқилган асабни фалаж қилувчи «Новичок» гази билан ота ва унинг қизини заҳарланганликда айбламоқда.

23 март куни Европа Итттифоқи етакчилари ҳужумни бир овоздан қоралаб, унинг ортидан Москва тургани «эҳтимоли юқори» эканлигини таъкидлашди ва Кремлга қарши чора кўришга келишишди.

Жорий ҳафтада бир неча ЕИ давлати рус дипломатларини бадарға қилиши кутилмоқда. Рус матбуоти Польша ва Болтиқбўйи давлатларидаги рус дипломатлари ушбу мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирликларига чақирилгани ҳақида хабар қилди. Исми ошкор қилинмаган манбалар берган маълумот асосида ёзилган ушбу хабарларда дипломатлар нима учун чақирилгани очиқланмади.

Британия эса аллақачон 23 нафар рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юборган.

- НАТО альянси бўйлаб, Европа Иттифоқи бўйлаб давлатлар Бирлашган Қиролликни қўллаётгани биз кутишимиз мумкин бўлган энг яхши жавобдир, - деди Уильямсон.

XS
SM
MD
LG