Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2024, Тошкент вақти: 00:12

HRW Ўзбекистонда журналистлар ҳамон таъқиб қилинаётганидан ташвиш билдирди


Халқаро Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 37 саҳифалик янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда сўнгги икки йилда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият "ижобий томон"га ўзгарган бўлса ҳамки, "алоҳида журналистлар, ёзувчилар ва оддий фуқаролар танқидий қарашлари туфайли" ҳукумат томонидан ҳамон таъқибга учрамоқда.

Ҳисобот хулосасида бу ҳолат "президент Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотларнинг ижобий натижасини савол остига қўяди", дейилган.

Human Rights Watch ҳисоботи 20дан кўпроқ ўзбекистонлик ёки Ўзбекистонга алоқадор фаолият билан шуғулланувчи журналистлар ва матбуот ходимлари билан бўлган суҳбатларга асосланган.

Суҳбатларда журналистлар Мирзиёев ҳукмронлиги йилларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгарганини тан олган, бироқ таъқиблар яна бошланиши мумкинлигидан хавотир изҳор этган.

Ҳисоботда Ўзбекистонда 27 нафар сиёсий маҳкум озод этилгани олқишланган.

XS
SM
MD
LG