Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:27

Б. Абдуллаев судида МХХ ходимлари кўрсатмалари жамоатчиликка ёпиқ тарзда тингланди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биноси.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биноси.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар устидан ўтказилаётган суд жараёнининг 11 апрель кунги мажлиси, МХХ ходимларининг кўрсатма бериш учун олиб келингани боис, жамоатчиликка ёпиқ тарзда ўтказилди.

Судья Зафар Нурматов 11 апрель кунги мажлисга йиғилган ҳуқуқ фаоллари ва журналистлардан, бугунги маҳкамада МХХ ходимлари Тимур Якубов, Нодир Тўрақулов, Нодир Муҳитдинов, Алексей Веселов ва М.Эргашевлар кўрсатмалари тингланиши боис, зални бўшатиб қўйишни сўради.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган тошкентлик журналист Малоҳат Эшонқулова бундай деди:

- МХХ ходимлариниyu кўрсатмалари давлат сири экан, шунинг учун биздан зални бўшатиб қўйиш сўралди. Алексей Веселовнинг суд залига қўлтиқтаёқда кириб келганини кўрдик, қолганини бизга кўрсатишмади, - деди Эшонқулова.

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича терговга жорий йил 22 январида ҳибсга олинган МХХ собиқ терговчиси Нодир Тўрақулов раҳбарлик қилган эди. Тўрақулов билан бирга яна бир қатор ходимлар ҳам қамоққа олингани хабар қилинган эди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумонланмоқда.

12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Бобомурод Абдуллаев бошқаларни озод этишни талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG