Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:12

Жисмоний шахсларнинг киракашлик қилишига ҳозирча рухсат берилмайди


Маҳаллий нашрларда аҳолига такси хизмати кўрсатиш ҳуқуқи ЯТТлар (Якка тартибдаги тадбиркорлар) ҳам берилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати бу масалага аниқлик киритгани тўғрисида gazeta.uz хабар қилди.

11 апрелда Ўзбекистон президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзоланди.

Фармон лойиҳаси 26 февралдан 13 мартга қадар Интерактив давлат хизматлари ягона порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтган. Муҳокамага қўйилган лойиҳанинг 6-иловасида сиғими тўрт йўловчи ўринга мўлжалланган енгил автомобилларга эга бўлган жисмоний шахсларга ЯТТ шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган эди.

Муҳокама давомида тушган таклиф ва фикрлардан келиб чиқиб лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилган. Бу жараёнда жисмоний шахсларга ЯТТ шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласи яна бир бора қўшимча ўрганиб чиқиш учун фармон лойиҳасидан ажратиб олинган.

Фаолиятни лицензиялаш соҳасидаги шу ва бошқа ўрганиш талаб қилинадиган бошқа масалаларни қўшимча ўрганишни таъминлаш мақсадида фармоннинг 7-бандида тегишли давлат органларига лицензиялаш ва рухсат бериш тартибларини такомиллаштиришда давом этиш ҳақида топшириқ берилди. Яъни, бу йўналишда ишлар давом этмоқда, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG