Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:17

Собиқ ҳокимнинг ўғли: Отам қамалиб, оиламиз хароб бўлди


Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманига саккиз йил ҳокимлик қилган, 2015 йилда коррупцияда айбланиб 12 йилга қамалган Баҳодир Зияевнинг 31 ёшли ўғли Умид Озодлик билан суҳбатда отаси қамалганидан кейин оиласи хароб бўлгани, ўзи ва қариндошлари давлат ишидан айрилганини айтди.

Ғиждувон туманига 2008-2015 йилларда ҳоким бўлган Баҳодир Зияев уч йил аввал ҳизмат лавозимини суистеъмол қилганлик, бухоролик тадбиркордан 37 минг АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан махрум қилинган эди.

Умид Зиёев Озодлик билан суҳбатда 57 ёшли отаси ноҳақ қамалгани, миллий хавфсизлик ходимлари унга қийноқ қўллаб, айбни бўйнига олишга мажбурлашгани, президент Шавкат Мирзиёевдан уни озод этишни сўрашини айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:05 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG