Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:34

Британия парламенти ҳисоботида Россиянинг “нопок” пуллари қораланди


Британия парламенти эълон қилган “Москва олтини: Британиядаги рус коррупцияси” (Moscow’s Gold: Russian Corruption in the U.K.) деб номланувчи ҳисоботда ёзилишича, Россиянинг “нопок” пуллари Британиянинг Кремлга қарши туришга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказиб, президент Владимир Путиннинг “қонунга асосланган халқаро тизимни ағдариш урунишларини” қўлламоқда.

21 май куни Британия Ташқи ишлар қўмитаси етакчиси Том Тагендхэт ҳисобот эълон қилиниши олдидан:

- [Лондон] шаҳрида руслар билан имзоланаётган битимлар фойдаси бу нопок пуллар Бирлашган Қиролликнинг ташқи сиёсий манфаатларига келтириши мумкин бўлган зиён олдида ҳеч нарса эмас, - деди.

Тагендхэт Лондон бозорлари русларга шаҳарда қимматбаҳо мулк олиб-сотиш имконини бериш орқали Россияга Ғарбда ўз таъсирини ўтказиш имконини бераётганини таъкидлади.

- Йиллар ўтиши билан Москва коррупцион давлатдан беқарорлик экспортчисига айланди. Россия копррупцияси ва таъсири миллий хавфсизлик масаласига айланди, - дея қўшимча қилди у.

1991 йилда Совет Иттифоқи қулаганидан бери рус жамғармаларининг йирик қисми Лондонда олиб кетилди.

Ҳисоботда ёзилишича, бу ҳолат Британия мамлакат ҳудудида заҳарланган Россия Разведка бош бошқармаси собиқ зобити Сергей Скрипаль иши бўйича Москвага жавоб қайтаришини мушкуллаштиради.

Британия Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ортида Россия турганини айтиб келади. Москва эса бу айблвони инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG