Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:45

Мирзиёев ТВда гапиртирмоқчи бўлган собиқ бош прокурор "Сангород"да даволанмоқда


Рашитжон Қодиров 15 йил давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасига раҳбарлик қилди
Рашитжон Қодиров 15 йил давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасига раҳбарлик қилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров Тошкентдаги 64/18 колонияда (маҳбуслар даволанадиган "Сангород") даволанмоқда. Озодлик мухбирига Ички ишлар вазирлиги зобити 21 май куни маълум қилган бу хабарни Рашитжон Қодировнинг оиласи яқинларидан бири тасдиқлади.

22 февралда ҳибсга олинган 66 яшар собиқ бош прокурор "товламачилик", "мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш" ва "пора олиш"да айбланмоқда.

19 май куни Андижон вилоят, Улуғнор туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев собиқ прокурорни "икки-уч ой ичида телевидение орқали гапиртиришини" айтганди.

Қон босими

Ички ишлар вазирлиги зобитининг Озодлик мухбирига айтишича, қон босимидан шикоят қилган Рашитжон Қодиров "тахминан икки ҳафта олдин" маҳбуслар даволанадиган "Сангород"га ётқизилган.

"Қодиров тахминан икки ҳафта олдин "Сангород"га ётқизилди. Ўшангача қон босими кўтарилиб-тушиб турганди. Кўрсатилаётган тиббий ёрдам етарли эмас, деб шикоят қилаётганди," деди исми сир қолишини сўраган милиция зобити.

Унинг бу маълумотини Қодировнинг яқинларидан бири ҳам тасдиқлади. Адлия соҳасида ишловчи бу манбага кўра, собиқ прокурорнинг шифохонага ётқизилгани ҳақида яқинларини унинг адвокати хабардор қилган.

"Қодировнинг адвокати оиласи аъзоларига унинг касалхонага ётқизилганини айтган. Лекин, адвокат уни қаерда даволашаётганини билмас экан," деди Қодировнинг оиласи яқинларидан бири.

"Иқрор"

19 май куни Андижон вилоят, Улуғнор туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев собиқ прокурорни "икки-уч ой ичида" телевидени орқали гапиртиришини айтди.

- Собиқ бош прокурор бутун жамоаси билан қамоқда. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Қодиров ким ўзи? Қип қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради, - деган Шавкат Мирзиёев.

Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, Рашитжон Қодиров мамлакат телевидениеси орқали чиқиб, барча айбловларга иқрор бўлишга ҳамда президент ва ўзбек халқидан кечирим сўрашга розилик билдирган.

"Рашитжон Қодиров телевизордан чиқиб ҳамма айбларни бўйнига олишга, президентдан ва халқдан кечирим сўрашга рози бўлган. Айбига иқрор бўлиш билан у жазо муддатининг озайишига умид қилаяпти," деди Ички ишлар вазирлиги зобити.

15 йиллик бош прокурор

22 февралда ҳибсга олинган Қодиров, Бош прокуратура расмий хабарига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда.

66 яшар Рашитжон Қодиров 2000 йилдан бошлаб 15 йил давомида Ўзбекистон бош прокурори вазифасида ишлади.

Бош прокуратура расмий сайти хабари
Бош прокуратура расмий сайти хабари

​Унинг ўғли Алишербек Қодиров Ички ишлар вазирлиги тарафидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилган.

39 яшар Алишербек Қодиров “Товламачилик” (ЖК 165-моддаси) ва “Фирибгарлик”да (ЖК 168-моддаси) гумонланмоқда.

Ота ва ўғилга қарши олиб борилаётган тергов амалиёти давомида ҳозирга қадар улардан жабр кўрганлардан умумий қиймати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган.

XS
SM
MD
LG