Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:37

Маҳаллий ОАВ: МХХнинг МБдаги куратори укаси бош вазир муовини лавозимидан олинди


Ўзбекистон Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари Алишер Акмалов.
Ўзбекистон Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари Алишер Акмалов.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан олинди. Kun.uz сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг имзолаган фармонда Қаҳрамон Акмалов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилгани айтилган.

Қаҳрамон Акмалов 2017 йилнинг 29 ноябрида президент томонидан ҳукуматда амалга оширилган ўзгаришлар доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. У муқаддам Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шу йил февралида 21 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисига ўринбосар бўлган (МХХ куратори) Алишер Акмалов ишдан олинганди. Айрим манбаларга кўра, у март ойида «Рашид Қодиров иши» доирасида қўлга олинган ва айни вақтда тергов қилинмоқда.

Қаҳрамон Акмалов Алишер Акмаловнинг укасидир.

Ўзбекистон Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари Алишер Акмаловнинг қўлга олингани тўғрисида Озодлик ўз вақтида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG