«Росатом» делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда компания вакилига таяниб хабар қилган "Халқ сўзи"га кўра, корпорация вакиллари ўзбек томони билан атом соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда. Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қуриш бўйича келишувни тайёрлашни давом эттирмоқда.
Россия делегациясини корпорация бош директори Алексей Лихачёв бошқармоқда. Маълумотларга кўра, делегацияни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.