Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:42

GM Uzbekistan Matiz автомобиллари ишлаб чиқаришни тўхтатади


Kazakhstan - The car (daewoo matiz, nexia) made in Uzbekistan. Almaty, 24Feb2014
Kazakhstan - The car (daewoo matiz, nexia) made in Uzbekistan. Almaty, 24Feb2014

Июлдан бошлаб GM Uzbekistan Matiz автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу қарор моделлар сафини янгилаш стратегиясига мувофиқ, шунингдек моделнинг маънан ва техник жиҳатдан эскиргани муносабати билан қабул қилинган.

Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб gazeta.uz хабар қилди.

Айтилишича, GM Uzbekistan истеъмолчилар олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ таъминлайди ва шартнома тузган мижозларга Matiz автомобиллари шартномада кўрсатилган ҳажм ва муддатларда етказиб берилишини таъкидлади.

Matiz тўртинчи модель бўлиб, Асака автомобиль заводида 2001 йил августдан буён ишлаб чиқарилмоқда. 2004 йил декабрида 1,0 литр ҳажмли двигателга эга Matiz Best ҳамда автомат тезлик узатмали Matiz модификациясини ишлаб чиқариш бошланган.

Matiz кичик ҳажмли автомобиллар синфига мансуб бўлиб, ушбу турдаги автомобилларга бўлган талаб Spark автомобилларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига қопланади.

XS
SM
MD
LG