Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:36

Барча юридик шахслар лицензия асосида ҳайдовчиликка ўқитадиган мактаб очиши мумкин


Ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқлари февралда бекор қилинган эди.
Ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқлари февралда бекор қилинган эди.

Вазирлар Маҳкамасb 2018 йил 31 майда қабул қилган “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорга мувофиқ, бундан буён ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча юридик шахслар, лицензия асосида ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, мазкур фаолият билан «Ватанпарвар» нодавлат нотижорат ташкилоти, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, «Transkasb» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти ҳамда «Avtotest Report» МЧЖ шуғулланиши белгилаб қўйилган эди.

Энди, амалдаги автомактаблар жорий йилнинг 1 августига қадар лицензия талабларига мослашиши ҳамда лицензия олиши белгилаб қўйилди.

Озодлик 24 февралда Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқлари бекор қилингани тўғрисида хабар қилган эди.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу борада 23 февраль куни ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2018 йил 1 июндан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар ҳам шуғулланиши мумкин.

Ўзбекистон парламенти депутатлари "Аvtotest-Report" МЧЖ монополиясига қарши чиқиб, юридик шахслар автомобиллари учун айнан ушбу фирмадан мажбурий сертификат олиши борасидаги ҳукумат қарорига қарши чиққанди.

Февраль ойи бошида депутатлар ушбу қарорни қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига сўров жўнатишган эди.

Озодлик "Автотест" билан боғлиқ мавзуни бир неча бор кўтарган:

XS
SM
MD
LG