Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:19

Австрияда 7та масжид ёпилмоқда, "шубҳали" имомлар бадарға қилинмоқда


Венадаги Ислом маркази.
Венадаги Ислом маркази.

Австрияда чет давлатларда молиявий ёрдам олиб келган камида еттита масжид ёпилиб, турк миллатчилари билан алоқадорликда гумонланган имомлар мамлакатдан бадарға қилинмоқда.

Шунингдек, мамлакатда олтита масжидни бошқариб келган “Араб миллий ҳамжамияти“ фаолияти тугатилмоқда.

Вена ҳукумати бу ҳатти-ҳаракатини “сиёсий ислом”га йўл қўймаслик ва турк миллатчилигига қарши курашиши билан изоҳламоқда.

Ҳозирда Австрия ҳукумати мамлакатдаги 260 имомдан 60 нафари таржимаий холини ўрганмоқда.

Шулардан 40 нафариТуркия ҳукуматига яқин кўриладиган диний гуруҳ таркибига киради.

Туркия президенти матбуот хизмати Вена ҳукуматининг бу ҳатти-ҳаракатини “исламофобия” деб атади.

Австрия қонунчилигига кўра, диний ташкилотларга четдан молия олишлари тақиқланади.

XS
SM
MD
LG