Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:34

Президент тўй кортежини тўхтатган Ёшлар иттифоқи раисига танбеҳ берди


Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раисини саволга тутиб, водийда тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юборган Ёшлар иттифоқи раҳбарининг ҳаракатларига муносабат билдирди.

Daryo.uz сайтининг хабар қилишича, Президент бундай деган:

«Баландпарвоз гаплар, тўйларни йўлда тўхтатиш менга керак эмас. Тўйларни йўлда тўхтатгандан кўра, сенга ўхшаган ёшларнинг катталари, дунёқарашларингни ўзгартиринглар. Мен тўй масаласини, у бир йилда бўлмайди, нима учун чўзяпман, муҳит пайдо бўлиши керак олдин. Президент айтди деб тўйни тўхтатиш, бу Президентга хиёнат».

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев яқинда Наманган вилоятида ёш келин-куёвларнинг тўй кортежини тўхтатгани ҳақида гапирган эди.

Ёшлар Иттифоқи раисининг бу хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта норозилик келтириб чиқарди ва минглаб ёшлар раис ҳақида салбий фикрлар билдира бошлади.

Интернетда мэмлар ва карикатуралар пайдо бўла бошлади ва уларда асосий эътирозлар кейинги пайтлар кўп муҳокама бўлаётган тўйлардаги дабдабабозликни тугатишга эмас, балки Қуронбоев томонидан қўлланилган кескин чорага нисбатан билдирилди.

XS
SM
MD
LG