Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:17

Македония президенти мамлакати номи ўзгартирилишига оид шартномани имзоламаслигини билдирди


Македония президенти Гёрге Иванов мамлакат номини ўзгартириш борасида Греция билан шартномани имзолашдан бош тортди, унинг фикрича, номнинг ўзгартирилиши Конституцияга хилофдир.

Ивановнинг ўз баёнотида унинг бу масаладаги позицияси қатъий эканлигини билдирди.. Президент ҳар қандай шантаж, таҳдид ва босимларга бўйсунмаслигини айтди. "Мен бу каби вайронакор Шартномани қўллаб-қувватламайман ва имзоламайман", –дея баёнот берди президент. Македония президентининг таъкидлашича, давлат номи Македониянинг НАТО ва ЕИга аъзолиги масаласида савдо предмети бўлиши керак эмас.

Бундан аввал, Греция ва собиқ Югославия таркибидан чиққан республика - Македониянинг номи билан боғлиқ 27 йиллик баҳс юзасидан келишувга эришганлари ҳақида хабар тарқатилган эди. Македония бош вазири Зоран Заев 12 июнь куни баёнот бериб, Афина ва Скопье мамлакат номини Шимолий Македония деб номлаш тў0рисида келишиб олганларини айтган эди. "Орқага йўл йўқ", – дея баёнот берган эди Греция бош вазири Алексис Ципрас матбуот анжуманида.

Заевнинг таъкидлашича, эришилган келишув македонларнинг этник ва маданий ўзлиги сақланиб қолинишини таъминлайди. Ципраснинг фикрича, эришилган келишув Грециянинг Македония вилояти ва Македония давлати ўртасидаги фарқни ёрқин намоён этишга ёрдам беради. Греция бош вазири шунингдек, Македония давлатининг янги номи миллий ва халқаро ҳужжатларда акс этиши борасида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG