Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:42

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" тўртта Airbus A320neo учоғи сотиб олмоқчи


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Airbus A320neo русумидаги тўртта янги тор фюзеляжли самолёт сотиб олмоқчи.

Бу ҳақда ширкат матбуот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, учоқлар лизинг асосида ҳарид қилинади.

150-200 ўринли бу самолётлар тежамкор двигатели ва фюзеляжининг замонавий ишланмаси боис ёнилғини сезиларли равишда тежаш имконини беради, демоқда ширкат расмийлари.

Airbus A320neo учоғи 2014 йилда Францияда синовдан ўтказилганди.

Ўтган ой ширкат Boeing 787 Dreamliner учқичини АҚШдан Тошкентга олиб келганди.

Дастлабки иккита Dreamliner учун Ўзбекистон 246¸4 миллион доллар ажратган ва бу маблағнинг ярмини давлат молиялаган.

Қолгани¸ Озодлик гаплашган Тошкент мулозимларига кўра¸ АҚШнинг Exim банки ажратган кредит билан қопланган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси эълон қилган маълумотга кўра¸ ширкат 2020 йилга қадар жами олтита Dreamliner учқичига эга бўлади.

XS
SM
MD
LG