Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:09

Ҳукумат линияси орқали Россияга юборилган ўзбек меҳнат муҳожирлари кўчада қолди


Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан шартнома асосида Санкт-Петербургга ишга юборилган ўзбекистонлик 53 нафар меҳнат муҳожири Россияда ишсиз қолган.

"Қалампир" нашрига кўра, эллик уч нафар фуқарога Санкт-Петербургда қурилишдан иш берилиши ваъда қилинган.

Ишга жўнатилаётганларида уларнинг мутахассисликлари агентлик томонидан тасдиқланган. Фуқаролар агентликка ушбу хизмат учун бир миллион сўмдан тўлашган.

Муҳожир ишчилар Санкт-Петербургга етиб келишгач, иш берувчилар профессионал қурувчиларга сўров берганлиги маълум бўлиб қолган.

Агентликнинг хатоси шундаки, мигрантларнинг мутахассислигини ҳужжатларда тасдиқлаб, уларнинг малака ва маҳоратларини текширмаган, деб ёзди "Қалампир" нашри.

Мигрантлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва бошқа ҳеч бировдан ёрдам ололмагач, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишга қарор қилганлар.

XS
SM
MD
LG