Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида ўтказилган Қуръон мусобақаси ғолиби Нуриддинов Йўлдошбек Иброҳим ўғли Каъбада президент Шавкат Мирзиëев учун махсус дуо қилди.
Мусобақа ғолиби сифатида президентдан Gentra автомобили ва ота-онаси ҳамроҳлигида Умрага текин зиëрат қилиш мукофотини олган ëш қори¸ “барча дуолар ижобат бўладиган байтуллоҳдаги дуолари ëзилган видеосини шахсан “юртбоши Шавкат Миронович”га атади.
“Муҳтарам юртбошимиз¸ Оллоҳ таоло сизни дунëдаги¸ охиратдаги энг улуғ мукофотлар билан мукофотласин. Байтуллоҳда ҳар қандай дуо ижобат бўлади. Мен сизга дунëдаги барча яхшиликларни тилайман. Оллоҳ таоло тан-жонингизни соғ қилсин¸ икки дунë саодатига мушарраф қилсин”¸ деб дуо қилади Интернетда тақаган Каъбатуллоҳдан юборилган видеодуосида ëш қори.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қуръон мусобақаси ғолибларининг 6 июнь куни ота-оналари ҳамроҳлигида Умра зиëратига жўнаб кетганини эълон қилган эди.