Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:29

Тожикистонлик қизларнинг қалин пули - 50 минг доллар


Тожикистонлик таниқли шоир Адиба Азиз мамлакат қонунчиликига ўзгартиришлар киритиб, тожик қизлари билан турмуш қуриш ниятида бўлган хорижликларга 50 минг доллар миқдорида қалин тайинлашни таклиф қилди.

2011 йили Тожикистон парламенти Оила кодексига киритган иловаларга мувофия, фақат уй-жой билан таъминлаган ва никоҳ шартномасини имзолаган хорижий шахс тожик аёлига уйланиши мумкин.

Шоир Адиба Азизнинг тожик аёли билан турмуш қуриш ниятида бўлган хорижлик 50 минг доллар миқдорида қалин тўлаши зарурлиги ҳақидаги таклифи интернетдаги ижтимоий тармоқлар, айниқса Facebook-да қизғин мунозараларни уйғотди.

Адиба Азиз 50 минг долларнинг 10 фоизини қизнинг оиласига, қолган 40 минг доллар 10 минг долларни ногиронлар, етимхоналар, ёлғиз кексалар ва давлат бюжетига тақсимлашни таклиф қилган.

Facebook фойдаланувчилари, айниқса аёллар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, таклифни аёллар қадр-қимматини кўтарилга қаратилган муҳим қадам дея баҳолаган.

Уларнинг ёзишича, бир неча йил олдин Туркманистонда худди шундай қоида жорий этилиши ортидан хорижий фуқаролар билан турмушлари бузилган туркман аёллари ва фарзандлари ҳуқуқлари ҳимоя этилганди.

Аммо қарши чиққанлар янги таклифни аёлларни "бозорда товар сифатида савдо қилиш"га ўхшатмоқда.

Баъзи фойдаланувчилар бундай чора-тадбир фақат хорижий эркакларга эмас, балки хотинларини азоб берадиган ва таҳқирлайдиган тожик эркакларига ҳам қўлланиши лозимлигини таъкидлаган.

Бу хорижий фуқаролар билан турмушга чиқиш ниятида бўлган тожик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя этишга қаратилган илк ташаббус эмас.

2011 йил Тожикистон парламенти Оила кодексига ўзгаритишлар киритиб, тожик аёли ва хорижий фуқаро никоҳида баъзи чекловларни жорий этган эди.

Жумладан, хорижий фуқаро тожик аёли билан турмуш қуришидан олдин аёлни уй-жой билан таъминлаши ва никоҳ шартномасини имзолаши лозим.

Мавзкур ўзгартиришлар натижасида Тожикистонда хорижий фуқаролар билан никоҳ қуриш 10 баравар камайди.

Агар 2010 йил Тожикистонда 700 бундай никоҳ қайдга олинган бӯлса, бу рақам 2013 йил 57га пасайди.

БМТнинг Ирқий камситишга қарши кураш қўмитаси 2017 йил августида Тожикистонни Ойла кодексига киритилган ўзгартиришлар учун танқид қилиб, бу амални аёллар ҳуқуқларини чеклаш ва уларни хоҳлаган киши билан уйланиш ҳаққидан маҳрум этиш, дея баҳолаган.

Статистик маълумотларга кўра, тожикистонликлар энг кўп қўшни Ўзбекистон ватандошлари билан турмуш қуради.

Аммо тожикистонликларнинг Россия, Афғонистон, Эрон, Туркия ва Хитой ватандошлари билан ҳам оила қуриш ҳоллари кўпайган.

XS
SM
MD
LG