Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:40

Бу йил ОТМга кириш учун ўтган йилгидан 54 минг нафар оз абитуриентдан ариза тушди


Бу йил Ўзбекистондаги 60 та Олий Таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. Бу ўтган йилгига қараганда 54 мингга кам.

Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевга таяниб, ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Бобоев абитуриентлар сонининг бу йил озроқ бўлганини кечки ва сиртқи бўлимларнинг очилиши билан изоҳланаган.

Танлов кўрсаткичи бу йил бир ўринга 8.3 ни ташкил этди. Ўтган йили бу рақам 10.9 ни ташкил этган эди. Энг кўп ҳужжатлар Қарши давлат университетига топширилган. Унга бу йил абитуриентлардан 30 минг 987 та ариза қабул қилинган, кейинги ўринда Самарқанд давлат университети бўлиб, унга 28 минг 770 нафар, шунингдек Фарғона давлат университетига 27 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Энг катта конкурс Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида бўлди. Бу ерда бир ўринга курашаётган абитуриентлар кўрсаткичи 23,2 ни ташкил этди. Ўтган йили ҳам айни шу университетда энг кучли рақобат кузатилган. Шунингдек, Андижон машинасозлик институти, Тошкент Давлат Техника университетининг Термиз филиалида рақобат кучли.

Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевга кўра, бу йил тестларни шаффофлигини таъминлаш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидан 4 минг 500 нафардан ортиқ педагог ва раҳбар кадрлар жалб этилади. Айни пайтда уларни саралаш ишлари кетмоқда. Жорий йилда 60 та бинода тест синовлари ўтказилади. Гуруҳлар сони 1063 тани ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG