Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:15

Қашқадарёдаги каналда топилган тана қисмлари кимники бўлгани аниқланмоқда


Чироқчи (иллюстратив сурат)
Чироқчи (иллюстратив сурат)

24 июль куни Ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг Республика миқёсидаги идораси Озодликка Қашқадарё вилоят, Чироқчи туманидаги "Эски анҳор" каналидан топилган тана аъзолари кимга тегишли бўлгани ҳақида текширувлар олиб борилаётганини билдирди.

23 июлда Озодлик "Эски анҳор" каналида инсон оёқлари топилгани ҳақида хабар берганди.

Ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг Республика миқёсидаги идорасидан олинган маълумот қуйидагилардан иборат:

1. Чироқчи тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 2018 йил 01 июль куни соат 19:30 ларда берган хабарига кўра, тумандаги Уйшун қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Эски Анҳор” каналидан шахси номаълум мурданинг чап оёқ қисми топилган.

Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойига чиқилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган ҳолда суд-тиббиёт ва биология экспертизалари тайинланиб, вилоятнинг барча туман-шаҳар ИИБ ҳамда Қашқадарё вилоят прокуратурасига алоҳида топшириқлар берилган.

2. Шунингдек, Чироқчи тумани ИИБ навбатчилик қисмининг
2018 йил 02 июль куни соат 10:20 ларда берган хабарига кўра, тумандаги Кўктош қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Эски Анҳор” каналидан шахси номаълум мурданинг ўнг оёқ қисми топилган.

Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойига чиқилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган ҳолда суд-тиббиёт ва биология экспертизалари тайинланиб, вилоятнинг барча туман-шаҳар ИИБ ҳамда Қашқадарё вилоят прокуратурасига алоҳида топшириқлар берилган.

3. Бундан ташқари, Чироқчи тумани ИИБ навбатчилик қисмининг
2018 йил 03 июль куни соат 10:30 ларда берган хабарига кўра, тумандаги Ғаллачи қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Эски Анҳор” каналидан аёл жинсига мансуб икки оёқлари мавжуд бўлмаган шахси номаълум мурда топилган.

Ҳодиса жойи вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида тезкор ходимлар иштирокида кўздан кечирилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган ҳамда шахси номаълум мурданинг шахсини аниқлаш мақсадида суд тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

Ҳозирда топилган мурданинг шахси юзасидан дастлабки текширувлар натижасида тахминлар мавжуд бўлиб, шунингдек, тана ва оёқларни бир шахсга тегишли эканлигини аниқлаш юзасидан Х.Сулаймонова номидаги Республика экспертиза Марказига ДНК экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда экспертиза тадқиқотлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳозирда Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озодлик ҳодиса тафсилотини ўрганишда давом этади.

XS
SM
MD
LG