Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:34

Президент қарори билан маҳаллий фильмларни мажбурий намойиш қилиш квотаси белгилаб қўйилди


Ўзбекистон Президентининг Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига биноан мамлакатдаги барча кинотеатрларда маҳаллий кинофильмларни мажбурий равишда намойиш қилиш квотаси ўрнатилади.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги Телеграмдаги саҳифасида хабар қилди.

Қарорга биноан маҳаллий фильмлар намойиши қуйидагилардан кам бўлиши мумкин эмас:

2019 йил 1 январдан бошлаб – суткада камида иккита тўлиқ метражли фильм;
2021 йил 1 январдан эса ойлик экран вақтининг камида 25 фоизи, байрам кунлари эса камида 40 фоизи.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Бутунроссия кинематография давлат институти филиали (қўшма факультети) очилади.

Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди.

Марказ жумладан киноиндустрия соҳаси ходимларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади.

Кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг прокати билан шуғулланувчи ташкилотлар 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан, шунингдек, олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш ва кино намойиш этиш ускуналари учун божхона тўловларидан озод этилди.

XS
SM
MD
LG