Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:30

Қозоғистон Россиянинг 3 вилоятидан парранда маҳсулотлари импортини тақиқлаб қўйди


Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россиянинг Орловск, Ростов ва Нежегородск вилоятларидан парранда маҳсулотлари импортини тақиқлаб қўйди.

Вазирлик ўз қарорини Россиянинг мазкур вилоятларида “юқори патогенли парранда гриппи вируси”нинг тарқалгани билан изоҳлади.

Қишлоқ хўжалиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистонга Россиядан барча турдаги парранда маҳсулотлари, жумладан товуқ гўшти ва тухмини киритиш вақтинчалик тўхтатилган.

Май ойида Қозоғистон Россиядан сарёғ, шоколад, қанд-қурс ва майонез сотиб олишни тўхтатган эди.

Россиянинг "Россельхознадзор" давлат идораси эса Қозоғистондан сотиб олинган 20 тонна унни мамлакатга олиб киришга рухсат бермай қўйганди.

Апрель ойининг бошларида Россия Қозоғистондан сут маҳсулотларини сотиб олишни тақиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG