Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:50

Ўзбек муҳожири: 27 ёшдаги акам 50 ёшни уриб қўйганга ўхшайди!


Назмиддин Саиповнинг ҳозирги ва бурунги кўриниши
Назмиддин Саиповнинг ҳозирги ва бурунги кўриниши

Қозоғистонда бундан 9 йил олдин дом-дараксиз кетган самарқандлик 28 яшар Назмиддин Саиповни яқинлари қидирмоқда. Йўқолган муҳожирнинг Озодликка уланган укаси Фазлиддин бир неча кун олдин акасининг тириклиги тўғрисида Тароз шаҳридан хабар чиққанини гапириб берди.

"Акам дараги Телеграм тармоқлари орқали чиқди!"

2009 йилнинг ўрталарида Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келаётган Назмиддин Саипов қозоқ чегарачилари томонидан ушлаб қолинган ва ўшандан бошлаб у билан алоқа узилган.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган Назмидиннинг укаси Фазлиддин 9 йил давомида ота-онаси, яқинлари изламаган ва мурожаат қилмаган жойи қолмаганини билдирди.

Фазлиддин акасининг Қозоғистондан Телеграм каналлари орқали юборилган фотосуратини ҳам Озодликка тақдим этди.

27 яшар Назмиддин Саиповнинг Таразда олинган охирги фотосурати
27 яшар Назмиддин Саиповнинг Таразда олинган охирги фотосурати

- Бу одам - менинг акам, 1990 йилда Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Нурбулоқ қишлоғида туғилган. Назмиддин Худойбердиевич Саипов. 2009 йилгача акам Россиянинг Владивосток шаҳрида ишлаб, Ўзбекистонга поездда кетятувди. 2009 йил 12 сентябр куни Ўзбекистонга акам кириб бориши керак эди, аммо кирмади – мана 9 йил бўляпти. Биз у тушиб қолган станция Сариоғочдан Чимкентгача бўлган жойларни кўп изладик. Бир неча кун олдин Телеграм канали орқали хабар топдик: қўшнимиз кўриб қолибди – Назмиддин Тараз шаҳрида қийналиб юрибди экан. Хабар тарқатган одамлар қўқонлик болалар экан – “Ўзи гапирмайди, қўрқиб, у ёқ-бу ёқда юради. Яқинда қочган ва ҳозир бир шофёрнинг уйида яшаяпти, биз қараб турибмиз, келиб олиб кетинглар”, деб ёзди бизга. Биз бордик икки кунда, аммо ўша шофёр одамнинг уйидан топа олмадик. “Ўзбекистонга кетаман, деб чиқиб кетди у!”, дейишди. Унинг ҳозиргача қаерда эканини билмаяпмиз, - деди акасини излаётган Фазлиддин.

Фазлиддин унга Телеграм орқали акасини излашда кўмаклашаётган Қозоғистондаги ўзбек муҳожирларига алоҳида раҳмат айтиб, у Қозоғистон ҳукумати ва Ўзбекистон мутассадилари ёрдамисиз дараги чиққан акасини топиш қийин бўлаётганини маълум қилди.

Фазлиддин Саипов: Акамни охирги маротаба Таразда кўришган!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:15 0:00
Бевосита линк

Шу орада Саиповлар Назмиддин масаласида деярли барча расмий идораларга мурожаат қилиб кўрган, аммо натижа бўлмагани ойдинлашди.

- Онам қанд касал бўлиб қолдилар – ёрдам берганларни яхшилигини унутмаймиз, акамни топишда ёрдам беришсин! Порталга, маҳалла ва туман, ундан юқори органларга мурожаат қилдик, Тошкент прокуратурасига, ўзига ишонган қозоғистонлик одамларгаям пул бериб изладик – фойдаси бўлмади. Акам 27 ёшда энди – суратда 50 ёшни уриб қўйганга ўхшайди! Қийналган ва таниб бўлмайдиган бўлса ҳам, акамни кулиб турадиган одатидан таниса бўлади, дея кўзига ёш олди Фазлиддин Саипов.

Назмиддин Саиповнинг Қозоғистонда дом дараксиз кетишидан олдинги фотосурати
Назмиддин Саиповнинг Қозоғистонда дом дараксиз кетишидан олдинги фотосурати

Озодлик билан суҳбатлашган Назмидиннинг яқинларидан яна бири - холаваччаси Гулмамад қулликка тушиб қолгани тахмин қилинаётган бўласи қаттиқ калтакланган бўлиши ва эс-ҳуши бироз жойида бўлмаслиги мумкинлигини тахмин қилди.

- Акам 9 йил уни тушириб қолдирган мелисаникида ишлаган, у ердан қочиб чиққандан кейин Таразда бир шофёрникига келиб ишлаган. Қўқонлик боллар уни ўшаникида кўрган ва “Мени излашяпти экан!”, деб чиқиб кетган.Ўша пайтда қозоғистонлик шофёр одам айтибдики “Уни калласи жойида эмас – қаттиқ урган буни, миясида сотрясениеси бор”, деган. Шу сабабли бизни эшитаётганлар – ёрдам қилинглар, демоқчимиз, деди Гулмурод.

Тараз полицияси: Қўлимиздан келган ёрдамни кўрсатамиз!

Қидирувда бўлган Назмиддин оғир иқтисодий қийинчилик туфайли Россияга чиқиб кетганида 16 ёшда эди.

Оилада ўртанча фарзанд бўлган Назмиддин Саипов ҳозирда Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ёки унинг ён атрофидаги қишлоқ-овулларда бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Озодлик Жамбул вилояти полиция бўлимига Назмиддин Саипов масаласида мурожаат қилиб кўрди.

Тараз шаҳри Қидирув бўлими бошлиғи Медет Мирзақулов Озодлик сўровига Қозоғистон ёки хориж давлати ватандошлари Тараз шаҳри Ички ишлар бўлимига расмий хат билан мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди.

- Бизга, Жамбул вилояти Тараз шаҳри Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига расмий хат билан мурожаат қилишса, албатта, қўлимиздан келган ёрдамни берамиз, - дея ваъда берди ҳозирча Назмиддин Саипов қидируви масаласида ҳеч қандай ариза тушмаганини билдирган Тараз шаҳри қидирув бўлими бошлиғи.

Озодлик Радиоси 1990 йилнинг 5 мартида Самарканд вилояти, Нуробод тумани, Нурбулоқ қишлоғида ватандоши Саипов Назмиддин Худойбердиевични кўрган-билганларни Озодлик таҳририяти ёки +7(999)0822392 (WhatsAp,IMO, Telegram) рақамига мурожаат қилишларини сўрайди.

Walk Free Foundation ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 40 миллиондан зиёд одам қулликда сақланмоқда.

Қуллик бўйича биринчиликни Африка, Осиё ва Тинч Океани минтақалари эгаллаб келмоқда.

Walk Free Foundation биргина Қозоғистоннинг ўзида 75 мингдан зиёд қуллик шароитида қолаётган одамлар борлигини қайд этиб келади.

XS
SM
MD
LG