Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:03

МАРда россиялик журналист Ўрхон Жамол ва унинг икки ҳамкасби ўлдирилди


Ўрхон Жамол
Ўрхон Жамол

Марказий Африка Республикасида (МАР) россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамол ва унинг икки ҳамкасби - оператор Кирилл Радченко ва режиссёр Александр Расторгуев отиб ўлдирилган.

Бу хабарни Ўрхон Жамолнинг дўсти ва ҳамкасби бўлган Максим Шевченко Озодлик мухбирига тасдиқлади.

Хабарларга кўра, журналистлар МАРга шанба, 28 июль куни эрталаб етиб борганлар.

Россиялик журналистлар ўлими ҳақида хабар берган Франс-Пресс агентлиги уларнинг жасади Сибут шаҳридан 23 километр узоқликда топилганини маълум қилди.

Ўлдирилганларнинг ёнида "Известия" газетасининг мухбирлик гувономаси бўлган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг Интерфакс агентлигига маълум қилишича, ўлганлар афтидан россиялик бўлган.

Франс-Пресс манбаларининг билдиришича, россияликлар номаълум қуроллилар томонидан ўлдирилган.

Африка давлатидаги манбаънинг "Интерфакс"га айтишича, дастлабки фаразларга кўра, қотиллик ўғирлик мақсадида содир этилган бўлиши мумкин.

Франс-Пресс хабарига кўра, ўлганлар жасади МАРдаги БМТ қароргоҳига келтирилган.

МАРда можаро 2013 йилда президент Франсуа Бозизе ҳокимиятдан четлатилиши ортидан бошланган эди.

Унинг вориси Фаустин-Армене Туадера фақат мамлакат пойтахти Банги шаҳри ва атрофини назорат қилади. МАРга БМТнинг энг йирик - 13 минг тинчликни сақлаш кучлари жойлаштирилган.

Мамлакатдаги катта ҳудудларни 15та турли қуролли гуруҳ назорат қилади.

Россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамол ҳарбий можаролар ва мусулмон давлатлари бўйича йирик мутахассис ҳисоболанарди.

У Шимолий Кавказ, Афғонистон, Ироқ, Ливан ва Сурияда ишлаган ҳамда 2008 йилда Россия ва Грузия ўртасидаги можаро ҳақиа "Тўққиз кунлик уруш хроникаси" номли китоб ёзган.

2011 йилда Ливияга сафар қилган Ўрхон Жамол оёғидан оғир яраланган эди.

XS
SM
MD
LG