Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:41

Президент имзолаган янги қонун билан экстремистик контентли сайтлар тўсиб қўйилади


Ўзбекистонда экстремистик контентли сайтлар расман тўсиб қўйилади. Бу “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган бўлиб, ушбу қонун яқинда президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Ҳужжат, у расман эълон қилинган кун (31 июль)дан бошлаб, уч ой ўтгандан сўнг кучга киради, деб хабар бермоқда ОАВ.

"Экстремистик материаллар, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгилари белгиланган тартибда йўқ қилиниши ёки олиб ташланиши керак. Оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникациялар тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини йўқ қилиш ёки олиб ташлаш имкони бўлмаганда улардан фойдаланиш чекланади", - дея таъкидланади қонунда.

Бундан ташқари, бу ҳужжат тўсиб қўйишни таъминламаган провайдерларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашга имкон беради. Шу билан бирга, ҳужжатда тавба қилган экстремистлар учун жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги банд ҳам мавжуд.

"Шахс экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган, бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган ҳамда оғир оқибатлар юзага келишининг ва экстремистларнинг мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилади", - таъкидланади ҳужжатда.

XS
SM
MD
LG