Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:08

Қозоғистон Хитойдан қочган этник қозоқни Пекинга топширмайди


Суд залидан озод қилинган Сайрагүл Сауитбайни қозоқлар гуллар ва ширинликлар билан кутиб олди.
Суд залидан озод қилинган Сайрагүл Сауитбайни қозоқлар гуллар ва ширинликлар билан кутиб олди.

Олмаота вилоят Жаркент шаҳар суди Хитойдан қочган этник қозоқ аёл Сайрагүл Сауитбайни давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтганликда айбдор деб топди ва 6 ойга шартли равишда озодликдан маҳрум этди. Суд ҳукми билан Сайрагүл Хитойга депортация қилинмайдиган бўлди.

Қозоғистон Хитойдан қочган этник қозоқни Бейжинга топширмайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00

Суд залидан озод этилган Сайрагул Сауитбайни юзлаб одамлар табриклар билан кутиб олди.

Сайрагулнинг қучоғи миллатдошлари олиб келган гул билан тўлди. Айрим аёллар эса ўзлари саватларда олиб келган ширинликларни йиғилганларга улашдилар. Сайрагул Сауитбай ўзи билан ҳамдард бўлган барча миллатдошларга миннатдорчилик билдирди.

-Ота юртимнинг фуқароларига рахмат. Мен бу ерга келганимда ўзимни ёлғиз ҳис қилган эдим. Бироқ мен ёлғиз эмас эканман. Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қилаяпман, -деди у.

Бундан ўн беш кун аввал бошланган суд жараёнининг биринчи масжлисига қўлига кишан урилган ҳолда олиб келинган Сайрагул Сауитбай суддан ўзини Хитойга топширмасликни, ҳар қандай оғир жазони Қозоғистонда ўташга рози эканини йиғлаб туриб илтимос қилган эди.

Ўшанда Шинжон-Уйғур мухториятида туғилиб ўсган Сайрагул Хитойдан қочиб, чегарани бузиб Қозоғистонга келганини мана бундай изоҳлаган эди:

-Хитой полицияси мени қаттиқ босим остига олди. “Сен Қозоғистонга кетмайсан, қозоқ фуқаролигини олган эринг ва фарзандларинг Қозоғистон фуқаролигидан бош тортиб Хитойга қайтиши керак. Бўлмаса сени судлаймиз, қамаласан”, деб шарт қўйишди. Улар Хитойга қайтсалар, албатта, қамалар эдилар. Мен 2018 йилдан бошлаб Хитойдаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерида ишлаганман. “Сиёсий лагерь” деб номланганига қарамай бу қамоқхона эди. Мен ишлаган жойда 2500 одам сақланган. Мен қозоқ судида бу маълумотларни айтишимнинг ўзи Хитойда давлат сирини фош этиш сифатида баҳоланади, -деган эди Сайрагул Сауитбай.

Human Rights Watch халқаро ташкилоти Сайрагул Сауитбай Хитойда қийноқларга солиниши ва энг олий жазога ҳукм қилиниши мумкинлигидан хавотир билдириб, Қозоғистон ҳукуматидан уни Хитойга топширмасликни илтимос қилган эди.

2018 йилнинг май ойида расмий Астана Пекиндан Қозоғистон фуқаролигини олиб Хитойга қатйганда қамалган этник қозоқларни қамоқдан озод қилишни илтимос қилган эди.

Бунга Хитойда қозоқлар босимга учраётгани, босимдан қочиб Қозоғистон фуқаролигини олгач ўз уйларига қайтган этник қозоқларни Хитой ҳукумати “сиёсий тарбия бериш” лагерларига қамаётгани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлганди.

АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Озод Осиё радиосига кўра, январь ойида биргина Қашқар шаҳрида қайта тарбиялаш марказларида 120 мингдан зиёд одам ушлаб турилган.

АҚШ Давлат департаменти Хитойда юзага келган бундай вазиятдан ташвиш билдирган эди, бироқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотларни тан олмаган.

XS
SM
MD
LG