Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:09

Тожикистон хукумати велсаёҳатчиларни ўлдирганларнинг шахсини очиқлади


Тожикистон хукумати 29 июл куни ҳорижлик велсаёҳатчиларни ўлдирганликда гумонланаётган беш шахс исмини очиқлади.

Пойтахт Душанбедан 70 километр узоқликдаги Данғара туманидаги ҳужум оқибатида 2 америкалик, бир швед ва яна бир голландиялик ҳалок бўлган, 3 саёҳатчи жароҳат олган эди.

Тожик ҳукуматининг 3 август кунги баёнотида айтилишича, ҳужумчилар раҳбари бўлган Ҳусайин Абдусамадов ҳибсга олинган, қолган тўрт ҳужумчи 29 август оқшомида қўлга олиш амалиёти пайти отиб ўлдирилган.

Улар Панж туманидан бўлган Асомиддин Мажидов, Зафар Сафаровлар ҳамда нореклик ака-ука Аслиддин ва Жафар Юсуповлар бўлган.

Ҳужумчиларнинг барчаси бир муддат олдин ИШИДга қасамёд қилган.

Ҳужумга масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олиб чиққан эди. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги сайёҳларга ҳужумда мамлакатда фаолияти тақиқланган Исломий уйғониш партиясини айблаб чиққанди.

XS
SM
MD
LG