Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:47

Тез тиббий ёрдам шифокорини калтаклаган фарғоналикка жиноий иш қўзғатилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани, Полосон қишлоғига чақирувга борган тез тиббий ёрдам шифокори Шуҳрат Сирожиддиновни калтаклаган фуқаро, 1996 йилда туғилган М.Мга нисбатан ЖКнинг 105-моддаси («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда “Дарё” нашри Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Шуҳрат Сирожиддинов 3 август куни М.М хонадонига чақирувга борган пайти калтакланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, навбатчи врач Ш.Сирожиддинов тез тиббий ёрдам машинасидан тушиб беморни кўриш учун шошиб кириб кетаётган пайтида беморнинг набираси М.М. шифокорни ҳақорат қилиб, бесабаб дўппослаган.

Врач Ш.Сирожиддинов бош ва қулоғи аралаш бехосдан тушган кучли зарбадан оғир мия жароҳати олиши ҳисобига ҳушидан кетиб йиқилган ва Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдами бўлимига «Оғир мия жароҳати, бош мия чайқалиши, чап қулоқ супраси атрофи юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, чап қулоқ пардасининг йиртилиши» ташхиси билан оғир аҳволда ётқизилган эди.

XS
SM
MD
LG