Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:23

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Ўшда хитойлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик масаласида сўзлашди (ФОТО)


Ўшдаги кўргазмада 30дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор ишитрок этмоқда.
Ўшдаги кўргазмада 30дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор ишитрок этмоқда.

Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидан келган 30 нафар тадбиркор Ўшдаги “Юг ЭКСПО-2018” Халқаро универсал кўразма-ярмаркада хитойлик тадбиркорлар билан ўзаро хамкорлик қилиш тўғрисида дастлабки сўзлашувларни ўтказмоқдалар.

15 августда иш бошлаган мазкур кўргазма уч кун давом этади. Унда 36 хориж ва 22 маҳаллий компания иштирок этмоқда.

Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг Жанубий Департаменти томонидан ташкил қилинган кўргазма-ярмаркада Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Хитой ширкатлари ва маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Бу ерда хўжалик, тиббиёт ва қурилиш маҳсулотлари намойиш қилинмоқда.

Фарғонадаги“Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси кўргазмада ногиронлар учун ишлаб чиқарлиган аравачаларва турли мосламаларни намойиш этмоқда.

Корхона директори Абдураҳмон Ниёзовнинг айтишича, 2006 йилда Германия, 2014 йилда Дания билан иккита қўшма корхона очиб тиббий мосламалар чиқаришни бошлаган. Корхона турли иннавацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона томонидан сўнгги ишлаб чиқилган янгилик бу собиқ ўт ўчирувчи парашок ва ўт ўчирувчи суюқликдир.

- Ўт ўчирадиган парашок ва ўт ўчирадиган суюқликни яқинда сертификатини олдик. Бу маҳсулотларни энди сотувга чиқараяпмиз. Бу бензин билан керосин аралашган оловни 14 секундда ўчиради ва қайтиб ёнмайди. Ўт ўчиришда энг оғир нарса, ўт ўчирганингиздан кейин қайтадан ёниб кетиши. Биз яратган парашок билан суюқлик бунга йўл қўймайди. Мана шу нарсаларни олиб келиб қирғизистонликларга намойиш қилдик. Буларда катта қизиқиш бўлди. Ўйлаймизки, ўзаро ҳамкорлик ришталари тузилади ва давом этади, -дейди корхона директори Абдураҳмон Ниёзов

Унинг сўзларига кўра, корхона Тожикистон ва Қозоғистонга ўз маҳсулотларини сотади. Ҳозирда Бишкекдаги Соғлиқни сақлаш вазирлигида корхона томонидан ишлаб чиқарилган эшитиш мосламалари рўйхатдан ўтказилаябди. Бундан ташқари яқин келажакда тошдан қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаланмоқда.

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси вакили, Ўзбекистон делегацияси раҳбари Наримон Дадабоевга кўра, улар қўшни давлат тадбиркорлари билан ўзаро хамкорлик тўғрисида гаплашган. Жумладан, хитойлик тадбиркорлар яқин кунларда Тошкентга ташриф буюришларини билдиришган.

- Хитойлик тадбиркорлар билан гаплашдим. Улар икки-уч ҳафтадан кейин Тошкентга борамиз дейишди. Бизда ҳам ҳамкор топиш истагида бўлган тадбиркорлар бор. Булар боргунича биз уларнинг керакли маълумотларини сайтимизга жойлаштирамиз. Қизиқиққанлар бўлса булар борганидан кейин ўзаро учраштириб қўямиз. Қолганини ўзлари келишиб, шартнома тузиб иш олиб боришаверади, - деди Наримон Дадабоев.

Ташкилотчиларга кўра, бундай тадбирлар қўшни давлат ва хорижий тадбиркорларнинг ўзаро алоқалар ўрнатишига кўприк бўлади. Тадбирдан мақсад маҳаллий тадбиркорларни хориж тадбиркорлари билан савдо алоқаларининг ривожланишига кўмаклашишдир.

XS
SM
MD
LG